Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Махсус поезд рейси орқали Самарадан 938 нафар юртдошимиз олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.09.2020 4655 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 938 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд айни дамда Тошкент Жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.