Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Flynas авиакомпанияси Ар Риёд - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.08.2021 5985 Yangiliklar

 

Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Flynas” авиакомпаниясининг Ар Риёд - Тошкент йўналишидаги илк рейси тантанали равишда кутиб олинди.

Шундай қилиб, мамлакатимизга мунтазам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони яна биттага ортди. Эслатиб ўтамиз, “Flynas” авиакомпаниясига 2021 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган эди. Жорий йилнинг 3 август куни эса авиакомпаниянинг парвозлар жадвали тасдиқланган.

Тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ авиакомния 5 августдан 2 сентябргача Ар Риёд – Тошкент - Ар Риёд йўналишида ҳафтада бир марта пайшанба кунлари парвозларни амалга оширади.

Сентябрь ойидан бошлаб эса авиакомпания парвозлар сонини ҳафтасига уч мартага етказиши режалаштирилган.