Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғонадан Сўх аэропортига илк синов парвози амалга оширилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.11.2021 4549 Yangiliklar

 

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги аэродром қурилиши якунланмоқда.

Бугун Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманининг “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган янги аэропортга илк синов парвози амалга оширилди.

Синов парвози Humo Air авиакомпаниясининг Ан-2П йўловчи ташиш самолётида бажарилди. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер, соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнди.